Излаш
RUUZ

Сиёсат

Абдулла Арипов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Туркманбоши шаҳрида ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Туркманистон Президенти билан учрашди.

1434views0replies
0

ЎзА

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.
Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.
Туркманистон Президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади. 
1434views0replies
0

Изоҳлар