Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги турар жойлардан бирида ёнғин содир бўлди, қурбонлар бор – видео

Яшнобод туманидаги кўпқаватли уйлардан бирида шанба куни ёнғин содир бўлганлиги оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

1802views0replies
0

Видеодан кадрлар / UzNews.uz

10 август куни соат 19:34да Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзесида жойлашган 18-уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42да етиб борган. Ҳодиса жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилиниб, кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган. 20 кв.м. майдонида уй жихозлари ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 30 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса жойидан видеолар UzNews.uz мобил репортерлари томонидан юборилган.
1802views0replies
0

Изоҳлар