Излаш
RUUZ

Спорт

12 ёшли Зафарбек Каримов таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик ёш спортчи Озарбайжон, Канада, Исроил, Тайван ва Эрондан ташриф буюрган спортчиларни ортда қолдирган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.

2102views0replies
0

Таэквондо WTF ассоциацияси

-41 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Зафарбек Каримов финалда эронлик Амирҳусайн Норузига қарши баҳс олиб бориб, муросасиз беллашув якунида ўз устунлигини намойиш эта олди ва жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Бу олтин медаль тарихда Ўзбекистон кадетлари қўлга киритган илк олтин медалдир.
Ҳамюртимиз мусобақа давомида Озарбайжон, Канада, Исроил, Хитой Таипейи терма жамоаси вакилларини мағлуб этишга муваффақ бўлди деб хабар қилмоқда МОҚ.
2102views0replies
0

Изоҳлар