Излаш
RUUZ

Жамият

1,1 млрд сўмлик Xiaomi ва Huawei смартфонлари контрабандаси аниқланди

Божхоначилар томонидан умумий қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ бўлган 867 дона Xiaomi ва Huawei смартфонларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.

1651views0replies
0

customs.uz

Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиймати 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди, деб хабар бермоқда ДБҚ матбуот хизмати.
Наманган шаҳрида фуқаро А.А.нинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги “Кобалт” ва “Нексия 3” русумли автомашиналар салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва хеч қандай хужжатлари бўлмаган қўл телефонлари борлиги аниқланган.
Xiaomi ва Huawei бренди остидаги мазкур смартфонлар жами 867 дона бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра уларнинг умумий қиймати 1 млрд 100 млн 102 минг сўмни ташкил қилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
1651views0replies
0

Изоҳлар