Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанд ва Урганч йўналишларига қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Тошкент-Урганч-Тошкент” ва "Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишларига қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши маълум бўлди.

1888views0replies
0

skyscrapercity.com

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти маълум қилишича, Қурбон ҳайити байрами кунлари кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Тошкент-Урганч йўналишида ҳаркатланадиган 556-сонли қўшимча поезд 2019 йил 09, 11, 13 август кунлари Тошкент жанубий вокзалидан кундузи соат 14:22да, Урганч-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли қўшимча поезд эса 2019 йил 10, 12, 14 август кунлари Урганч вокзалидан эрталаб соат 10:10да жўнайди.
Шунингдек, 09.08.2019 йилдан бошлаб, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча 764/763 сонли "Afrosiyob" юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қатновлари йўлга қўйилади.  
1888views0replies
0

Изоҳлар