Ҳодисалар

Пойтахт метросининг “Космонавтлар” бекатида тутун пайдо бўлди

“Тошкент мерополитени” УК “Космонавтлар” бекатида пайдо бўлган тутун бўйича изоҳ берди.

Пойтахт метросининг “Космонавтлар” бекатида тутун пайдо бўлди
Фото:macos.livejournal.com

Бугун, 9 август куни, соат 08:55 ларда, Тошкент метрополитеннинг "Космонавтлар" станциясининг иккинчи йўли бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлиб, колодканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Юзага келган носозлик 5 дақиқада бартараф этилди.

Мазкур хабарда, бу ҳолат Тошкент метрополитенининг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмаганлиги қайд этилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ