Ҳодисалар

Тошкентдаги ЙТҲда 10 ёшли бола ҳалок бўлди

Учта автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши жароҳатланиб, бир нафар бола шифохонада вафот этди.

Тошкентдаги ЙТҲда 10 ёшли бола ҳалок бўлди
Фото:ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 8 август куни соат 7:30да 102 рақамига Юнусобод туманидаги Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

 

Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш. Т. светофорнинг тақиқловчи сигналидан ўтиб кетиб, 29 ёшли Б. С. бошқарувида бўлган Cobalt ва 24 ёшли М. С. бошқариб борган Spark автомобиллари билан тўқнашган.

 

ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомобиль йўловчилари 40 ёшли Ш. А. ва 32 ёшли М. К., шунингдек Hyundai русумли автомобиль йўловчиси 10 ёшли И.Ш. жароҳат олган.

 

Барча жабрланганлар шифохонага олиб борилган. Аммо, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли И.Ш. касалхонада вафот этган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31304(+695)
Соғайганлар22992(+950)
Вафот этганлар200(+6)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар31304(+695)
Соғайганлар22992(+950)
Вафот этганлар200(+6)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ