Жамият

UzAuto Motors корхонаси бир ойлик муддатга ишлаб чиқаришни тўхтатади

Корхона профилактика ишлари муносабати билан автомобиль ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади.

UzAuto Motors корхонаси бир ойлик муддатга ишлаб чиқаришни тўхтатади
Фото:«UZAUTO MOTORS» АЖ

2019 йилнинг 26 августидан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади, дея хабар қилмоқда корхона матбуот хизмати.

 

Ушбу чора-тадбирлар доирасида технологик асосий ва ёрдамчи ускуналарни модернизация қилиш ҳамда коммунал хўжалиги ва муҳандислик-коммуникацион тармоқларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилади.

 

“Шу ўринда  харидорларга тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланади. Режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди”, – деб таъкидламоқдалар корхона вакиллари.

 

Автомобиль ишлаб чиқариш 2019 йилнинг 23 сентябридан қайта йўлга қўйилади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ