Излаш
RUUZ

Жамият

Абитуриентлар диққатига: 11 август кунидаги имтиҳонлар бошқа кунга кўчирилди!

Юртимизда Қурбон ҳайити кенг нишонланиши муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди.

1421views0replies
0

xs.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан шу куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11-август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинди (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда).
ОТМга кириш учун тест синовлари:
– Қашқадарё вилоятида – 12 август куни;
– Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида – 13 август куни;
– Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 14 август куни;
– Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.
1421views0replies
0

Изоҳлар