Излаш
RUUZ

Жамият

“ЧОРСУ” меҳмонхонаси эндиликда DEMIR GROUPга тегишли эмас

“ЧОРСУ” меҳмонхона мажмуаси қайта сотувга қўйилади. Бу қарор тадбиркор Ахмет Демирнинг ўз инвестицион мажбуриятларини бажармаганлиги сабаб қабул қилинди.

1772views0replies
0

liveinternet.ru

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабарига кўра, 2018 йил 9 мартдаги шартномага кўра, собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси DEMIR GROUP ташкил этган “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўринини яратиш шарти билан сотилган эди.
Бироқ, хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.
Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаришни кўзда тутган.
Хабар қилинишича, айни дамда Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
1772views0replies
0

Изоҳлар