Излаш
RUUZ

Жамият

Президент "Жаслиқ" колониясини тугатди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ИИВнинг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

2547views0replies
0

«Новая Газета»

Президентнинг жорий йилнинг 2 августидаги қарори билан "Жаслиқ" колониясини тугатиш белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўнатирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.
2547views0replies
0

Изоҳлар