Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокимига суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан ҳукм чиқарди.

1802views0replies
0

UzNews.uz

UzNews.uz мухбирининг хабар беришича, Туробжон Жўраев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- («ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»), 206- («ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш»), 210- («пора олиш») ва 243- («жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш») моддалари билан айбдор деб топилган ҳамда 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, Т. Жўраевнинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев ЖКнинг 210-моддаси билан айбдор деб топилиб, 10 йилга қамалган.
Вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов (ЖКнинг 206-, 210-, 243-моддалари билан айбланиб 7 йилга) ва ҳокимият ходими Ботир Абдуллаевга (ЖКнинг 210- ва 243-моддалар билан 7 йилга) ҳам қамоқ кўринишидаги жазо тайинланган.
1802views0replies
0

Изоҳлар