Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда тадбиркорни 159 минг долларга алдаб кетишди

Ишонувчан фуқаро ваъда қилинган 10 дона “Mercedes-benz” русумли микроавтобуслар учун хориждаги ҳисоб рақамларидан пул ечиб олган.

1756views0replies
0

Иллюстрация

26 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида 59 ёшли Б.Қ. ва “Yaksart Azia” МЧЖ раҳбари, 46 ёшли Ш.Ж.лар 37 ёшли А.Б.га чет эл компанияларидаги бизнес ҳамкорлари орқали хорижий банклардаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ечиш учун ҳамда уч ой ичида 350 000 АҚШ доллари қилиб, қайтариб беришлик шарти билан ундан 20 000 АҚШ долларини олган.
Шунингдек, Россия Федерацияси Москва шаҳридан 20 дона “Mercedes-benz” русумли микроавтобусларини олиб келиб, 10 донасини А.Б.га беришликларини айтиб, алдов йўли билан ундан бўлиб-бўлиб, жами 159 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Қ. ва Ш.Ж.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1756views0replies
0

Изоҳлар