Излаш
RUUZ

Жамият

«Avtotest» юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатади

«Avtotest» юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатиши ҳақида эълон қилди.

1569views0replies
0

avtotest.uz

«Avtotest» жамоаси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилди, дейилади компания сайтида.
"Биз жамоамиз билан шу қарорга келдик. Бизнинг бош мақсадимиз пул ишлаш эмаслигини, бизда қадриятлар бошқа эканлигини шу билан намоён этмоқчимиз", - дейилади хабарда.
Хабарда бошқа автомактаблардан фарқли ўлароқ «Avtotest» компанияси пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олмагани, ҳамма топилган даромад ривожланишга, янги замонавий мактаблар барпо этиш, дастурлар, янги технологиялар яратишга йўналтирилгани ҳамда бор куч ва меҳнат асосий бош ғоя — одамлар ўлимини камайтириш, йўлларда тартиб бўлишини таъминлаш ва ушбу соҳанинг ривожланиши учун сарф этилгани қайд этилган.
Компания эндиликда фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш, методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлиши ҳам айтиб ўтилган.
Компания, шунингдек, уларни қоралашни тўхтатишни сўраган.
"Биз таҳқирлардан чарчадик", - дейилади хабарда.
1569views0replies
0

Изоҳлар