Сиёсат

Фото ва видео: Мирзиёев ва Лукашенко бир-бирига нима совға қилишди

Шавкат Мирзиёев «Заславль» давлат қароргоҳига ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари норасмий ҳолатда суҳбатлашиб, бир-бирларига совғалар беришган.

Фото ва видео: Мирзиёев ва Лукашенко бир-бирига нима совға қилишди
Фото:president.gov.by

Александр Лукашенко таклифига биноан 31 июл куни Шавкат Мирзиёев «Заславль» давлат қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Давлат раҳбарлари қароргоҳ ҳудудида сайр қилишган, сўнгра бир-бирларига ҳадялар улашишган.

 

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевга «Беларус» панноси ва миллий каштадўзлик намунасини совға қилган, унинг кенжа ўғли Николай эса Ўзбекистон Президентига зубр ҳайкалчасини ҳадя қилган. Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Беларусь давлат раҳбарига хоккейчи ҳайкалчасини совға қилган.

 

Президентлар, шунингдек, норасмий ҳолатда мулоқот қилишган. Хабар берилишича, учрашув жойи сифатида Шавкат Мирзиёев ўтган йили Александр Лукашенко Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келганида ҳадя қилган шийпонча танланган.

Президент Беларуси Александр Лукашенко и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев во время неформальной встречи

Президент Беларуси Александр Лукашенко и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев во время неформальной встречи

Президент Беларуси Александр Лукашенко и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев во время неформальной встречи. Местом встречи была выбрана резная беседка, которую Шавкат Мирзиеев подарил Александру Лукашенко в прошлом году после его официального визита в Узбекистан

Николай Лукашенко вручил Президенту Узбекистана статуэтку зубра

Шавкат Мирзиеев подарил Главе государства статую хоккеиста

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ