Излаш
RUUZ

Сиёсат

Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.

1456views0replies
0

UzNews.uz

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халк депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилиш давомида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Сафаров Абдирасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
1456views0replies
0

Изоҳлар