Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда маршрутка «КамАЗ» ва трейлер билан тўқнашди: жароҳатланганлар бор

Мазкур ЙТҲ 31 июль куни пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида содир бўлди. 99-маршрутканинг ҳайдовчиси ва 12 нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олдилар.

1225views0replies
0

ИИББ

31 июль куни соат 11:40 да "102" рақамига Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоссесида «Газель» русумидаги автомобильнинг ("Кичик тараққиёт бизнес" МЧЖга қарашли 99-маршрутка) 34 ёшли ҳайдовчиси Дилшод А. йўл четида тўхтаб турган 59 ёшли Рустам Б. бошқарувидаги «КамАЗ» русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан кейин «Газель» ҳаракатланишда давом этган, аммо 24 ёшли Дониёр А. бошқариб кетаётган трейлер билан тўқнашиб, ёнбошига ағанаб кетган.
ЙТҲ чоғида микроавтобусда бўлган 12 нафар йўловчи ва ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Қурбонлар йўқ.
ИИББ хабарида ЙТҲ сабаблари текширув давомида аниқлаштирилгани айтилмоқда.
1225views0replies
0

Изоҳлар