Излаш
RUUZ

Жамият

Уч кишини 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ОТМ ходими ушланди

Андижон давлат университетининг архив мудири уч нафар фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун уларнинг ҳар биридан 4 минг доллардан олган.

1345views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университетининг архив мудири Г.М. ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12 000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Г.М. фуқаро З.Н.дан унинг ўзини ҳамда танишлари Д.М. ва М.Ю.ларни мазкур университетнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича “сиртқи” бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ҳар бири учун 4 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1345views0replies
0

Изоҳлар