Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандга янги ҳоким тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вазифасидан озод этилган ҳокимнинг ўрнига янги ҳоким тайинланди.

2267views0replies
0

ЎзА

Бугун, 30 июль куни Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вазифасидан озод этилган Шуҳрат Жамолов ўрнига Мавлонов Носир Мамарасулович Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Н.Мавлонов шу пайтгача Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Бундан ташқари, сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, Самарқанд туманида ислоҳотларнинг боришини танқидий таҳлил қилди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритган.
2267views0replies
0

Изоҳлар