ИИББнинг маълумотларига кўра, аёл 43 ёшли фуқаро Н.К бўлган. 28 июль куни, тахминан соат 12:35да аёл кўприкдан сакрамоқчи бўлаётганида Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Аёлнинг сўзларига кўра, у спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўз ҳаракатларига жавоб бера оладиган аҳволда бўлмаган.
Маълум бўлишича, ҳозирда аёл билан психологлар ишламоқда.