Излаш
RUUZ

Жамият

Ёқиб юборилган туман ҳокимининг ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Президент администрацияси Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди. Туман ҳокими ва прокурори эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

1828views0replies
0

Кадр

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида рўй берган ҳолат Ўзбекистон Президенти администрацияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли бинони ноқонуний равишда бузмоқчи бўлгани маълум бўлган.
Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Донаев Шоҳмурод Холбоевич ҳамда прокурори Жамшид  Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Туман ҳокимининг ўринбосари Мансур Туймаев Хуррамович ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари 43 ёшли Мансур Тўймаевга «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда 56 ёшли дўкон эгаси Б.И. томонидан ёқилғи сепиб юборилган эди.
1828views0replies
0

Изоҳлар