Жамият

ЖИДУ қошидаги олий дипломатия мактаби MBA дастурига ҳужжатлар қабул қилмоқда

Дастур доирасида “Етакчилик мактаби” ва "Халқаро нефт ва газ бизнеси" махсус лойиҳалари таклиф этилади.

ЖИДУ қошидаги олий дипломатия мактаби MBA дастурига ҳужжатлар қабул қилмоқда
Фото:ЖИДУ

Олий дипломатия мактабининг MBA дастури "Халқаро бизнесни бошқариш: стратегия ва амалиёт" мутахассислигига йўналтирилган. Ушбу дастур бизнес стратегияларни ишлаб чиқиш ва уни бошқариш, бизнесни режалаштиришнинг замонавий инновацион таълим моделларига мос равишда ишлаб чиқилган.

 

Дастур корпоратив бошқарув технологиялари, молиявий ва инвестицион бозорлар, маркетинг, ахборот тизимларини ташкил қилиш ва бошқариш, брендинг, бизнес-тахлил ва информатика, халқаро ҳуқуқ, кадрларни бошқариш соҳаларида янги билимларни тўлиқ ўзлаштиришга қаратилган.

 

Ўқув модуллари халқаро бозорлар ва бизнес бошқарувининг илғор тадқиқот усулларига асосланган: миқдорий (Quantitative Methods), муаммоли вазиятларни ҳал қилиш (Situation & Problem solving), маълумотларни таҳлил қилиш (Data interpretation), кўп танлов (multiple choice), таҳлилий ёзув (Analytical writing) ва бошқалар.

 

Дастур доирасида талабаларга махсус лойиҳалар таклиф этилади:

 

- “Етакчилик мактаби” лойиҳаси музокаралар олиб бориш,  қарорлар қабул қилиш, жамоа бўлиб ишлаш, омма олдида нутқ сўзлаш, мулоқот ва тақдимот қилиш қобилиятлари, ишбилармонлик тармоғининг юқори даражасини яратиш ва қўллаб-қувватлаш, тингловчиларда стратегик фикрлаш ва бошқарув асосларини ривожлантириш, ҳамкорлик асосларини тушуниш ва бизнес моделларини ривожлантиришни оптималлаштириш каби кўникмаларни ривожлантиришга мўлжалланган.

 

- "Халқаро нефт ва газ бизнеси" лойиҳаси глобал, минтақавий ва миллий даражаларда энергетик сиёсати ва энергетик хавфсизлик асосларини кенгроқ ўрганиш, таҳлил қилишнинг миқдор ва сифат усулларини ўзлаштириш ва қўллаш каби кўникмаларга қаратилган.

 

Ўқиш шакли

 

Иш фаолиятидан узилмаган ҳолда, муддат 2 йил ёки 4 семестр. Вақтинчалик иш муддати 2 йил ёки 4 семестр ва аттестацион лойиҳани ҳимоя қилиш.

 

МBA дастури учун аудитория соатларининг халқаро стандарти 400 календар соат (535 академик соат) ни ташкил қилади. Дастурнинг энг кам умумий давомийлиги 1600 академик соат мустақил ишни ташкил қилади.

 

Ўқиш нархи

 

Йилига 32 440 790 сўм (19.06.2019).

 

Дастурга қабул қилинадиган номзодлар учун қуйидаги талаблар мавжуд:

 

• Бакалавр даражаси ёки унинг эквиваленти

• 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси

• Чет ёки инглиз тилини ўзлаштирганлик даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат:

 •  IELTS – ҳар бир компонент бўйича 6 баллдан паст бўлмаган натижа

 •  TOEFL –220 CBT дан кам бўлмаган натижа

 

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2019 йилнинг 10 августига қадар.

 

МBA дастури учун танлов жараёни:

         

• Рўйхатдан ўтиш

• Бакалавр дипломи нусхаси

• Тавсиянома (2 тадан кам эмас)

• IQ-тест

• Мотивацион хат

• Белгиланган мавзуда эссе

• Суҳбат

 

Олий дипломатия мактаби МBA дастури - келажакда халқаро бизнес соҳасида ўсиш ва профессионал муваффақиятга эришиш учун ишончли трамплин.

 

Батафсил маълумотни +998998512031, +998712670830, +998712683113 телефон рақамлари орқали ёки uwed.uz сайтидан олишингиз мумкин.

 

Электрон почта манзили: odm@uwed.uz

 

Қабул комиссиясининг манзили:

 

Ўзбекистон Республикаси ТИВ қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54, Тошкент, 100007.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ