Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги йирик ЙТҲда бир киши ҳалок бўлиб, 6 нафар шахс жароҳат олган

Сергели туманида икки автомобиль тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлиб, етти киши жабрланган.

1883views0replies
0

ИИББ

26 июль куни соат 07:20да Сергели тумани Биродарлик кўчасида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. 33 ёшли Камал Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.
ЙТҲ натижасида “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли Артур Б. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли Камал Н. ва уч нафар йўловчилар (25 ёшли Зинур М., 30 ёшли Павел Р., 27 ёшли Дмитрий Н.), “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли Александр З. ва 55 ёшли йўловчи Марина К.лар тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилганлар.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетганидир.
1883views0replies
0

Изоҳлар