Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хитойда ўзбекистонлик талабалар мотоциклда ЙТҲга учради

ТИВ хабарига кўра, Нанкин университети талабалари ЙТҲга учраган. Оқибатда уларнинг бири воқеа жойида вафот этиб, иккинчиси жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

1820views0replies
0

pinterest.com

Мамлакатимизнинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 23 июль куни Нанкин почта ва телекоммуникация университети (Цзянсу провинцияси) талабалари, Ўзбекистон фуқаролари М. Т. ва С. Ш. учинчи шахсларнинг иштирокисиз мотоциклда йўл-транспорт ҳодисасига учраган. М. Т. воқеа жойида ҳалок бўлган, С. Ш. жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабарида айтилмоқда.
Бош консулхона ходимлари томонидан мазкур масала назоратга олинган ва шу куннинг ўзида улар консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Нанкин шаҳрига жўнаб кетганлар. Университет ва Нанкин шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарияти ҳамда шаҳар касалхонасининг даволовчи шифокорлари билан алоқа ўрнатилган.
1820views0replies
0

Изоҳлар