Сиёсат

Шавкат Мирзиёевга янги маслаҳатчи тайинланди

Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

Шавкат Мирзиёевга янги маслаҳатчи тайинланди
Фото:Президент матбуот хизмати

Президентнинг 24 июлдаги фармони билан Равшан Аюбович Гулямов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz'нинг ҳукуматдаги манбааси хабар берди.

Фото: UzReport.uz 

 

Бу тайинловга қадар Равшан Гулямов иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

2017 йилнинг апрель ойидан 2018 йилнинг август ойига қадар давлат рақобат қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ