Жамият

«Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» раислари тайинланди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар рўй берди.

«Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» раислари тайинланди
Фото:Расмда Улуғбек Сайидов/ung.uz

«Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор доирасида Энергетика вазирлиги тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг расмий Telegram-каналида хабар берилмоқда.

 

«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув раиси Сидиқов Баҳодир ўз лавозимида қолган.

 

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси этиб Улуғбек Ҳусанович Сайидов тайинланди. У аввал «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси этиб, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси бўлиб ишлаган Баҳодир Бешимович Эшмуратов тайинланган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ