Ҳодисалар

Эркак боши билан ерга йиқилиб вафот этди

Эркак жанжал давомида боши билан ерга йиқилиб, вафот этган.

Эркак боши билан ерга йиқилиб вафот этди
Фото:UzNews.uz

21 июль куни Андижон шаҳрида уч нафар кишининг ўртасида бир нафар эркакнинг ўлимига сабаб бўлган жанжал содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

 

20 ёшли А.Ҳ. ва 18 ёшли А.С.лар ўзаро жанжал туфайли 23 ёшли А.Ж. танасининг турли жойларига қўллари билан урган вақтларида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган.

 

Натижада А.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ҳ. ва А.С.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ