Излаш
RUUZ

Жамият

ПХХ раҳбарининг ўринбосари: тонировка хавфсизликни таъминлашда тўсиқ бўлолмайди

Отабек Умаров автомобилларни тонировка қилиш масаласи бўйича ўз фикрларини билдирди.

3332views0replies
0

instagram.com/otabek_muhammadalievich

Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари Отабек Умаров ўзининг Instagram саҳифасида баҳсли мавзу — тонировка борасида ўз фикрларини билдирди.
"Фикримча, тонировка мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади", - деб ёзган Отабек Умаров.
У шунингдек, масаланинг муҳим эканлигини ҳамда интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилгани ҳамда ҳозирда тонировка мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилаётганини қайд этиб ўтган.
"Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов “тонировка”си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди",  - деб ёзган ПХХ раҳбарининг ўринбосари.
3332views0replies
0

Изоҳлар