Излаш
RUUZ

Жамият

ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишламоқда

Эндиликда биометрик ёки хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари бўйича ИИББ туман бўлимларига дам олиш кунлари ҳам соат 8:00дан 20:00гача мурожаат қилиш мумкин.

1853views0replies
0

iibb.uz

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлашмоқда, деб хабар бермоқда ИИББ.
Шанба ва якшанба кунлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида иш кунларидир.
Иш вақти – соат 8:00дан 20:00гача.
ИИББ шунингдек 2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланишини эслатиб ўтган.
Шу билан бирга, якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласи, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидандир.
1853views0replies
0

Изоҳлар