Ҳодисалар

Фарғонада автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида шохобча майдони, автомобиль ва ёнғинни ўчиришга уринган шохобча ишчиси жабрланган.

Фарғонада автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
Фото:dyxx.uz

18 июль куни соат 16:59да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Ғайрат” МФЙ ҳудудида жойлашган “Gas Refueling” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлими хабар бермоқда.

 

Воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари 7 дақиқада етиб борган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тезда бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида шохобчанинг 3-калонкаси, “Умид-1” хусусий корхонасига тегишли “Cobalt” русумли автомобили тўлиқ ёнган ҳамда шохобчанинг 8 кв.метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган.

 

Бундан ташқари, ёнғинни ўчиришга уринган шохобча ишчиси куйиш куйиш тан жароҳати олган.

 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ