Ҳодисалар

“Spark” ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

“Spark” ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Фото:witter.com

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 19:00да Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, 39 ёшли Д.Р. “Spark” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

 

Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этганлар. Яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ