Наманган вилояти прокурори этиб Жаҳонгир Ҳотамов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
У 2018 йилнинг февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ, Наманган вилоятининг собиқ прокурори Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари этиб тайинланганди.