Излаш
RUUZ

Жамият

Olmazor Business City — соғлиқни муҳим ҳисоблаганлар учун турар-жой мажмуаси

Лойиҳа асосчилари Olmazor Business City нима сабабдан мамлакатдаги энг кўкаламзор турар-жой мажмуаси бўлиши ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.   

2109views0replies
0

Olmazor Business City'ни лойиҳалаштириш жараёнида асосчилар олдида муҳим бир савол кўндаланг қўйилди: кўпроқ бинолар барпо этишми ёки соғлом турмуш тарзи учун ободонлаштирилган маскан барпо этишми? Қарор сиздан:
• турар-жой мажмуасининг 80% ҳудуди сайр қилиш ҳиёбонлари, шийпонлар, сунъий ҳовузлар ва экологик хавфсиз болалар майдончаларига эга бўлади. Барча ерларга ҳавони тозаловчи ва ёқимли микроиқлим яратишга имкон берадиган кўп йиллик дарахтлар экилади.
• 800 метр — анҳор бўйидаги сайр қилиш ҳудудининг узунлиги. Бу ерда улкан сояли ҳиёбон бўлиб, ҳиёбон бўйлаб оилангиз билан сайр қилишингиз мумкин ёки махсус йўлакда велосипедда учиш завқ бағишлайди. Дам олиш кунлари эса табиат қўйнида тоза ҳавода ва сувнинг шилдирашидан роҳатланиб, пикник ташкиллаштиришингиз мумкин.
• Olmazor Business City'нинг Олмазор боғи мажмуанинг "яшил" марварид тўпламини янада тўлдиради. Баҳор мавсумида гуллаган дарахтлар остида романтик сайр ташкиллаштириш мумкин, куз фаслида эса хушбўй ҳосилни йиғиб олиш имкони бўлади.
Бизга бу нима учун керак? Ҳар бир инсоннинг ўз орзулари бор. Биз шаҳарда экологик жиҳатдан ёқимли шароитда яшашни орзу қиламиз. Olmazor Business City Тошкентни кўкаламзорлаштираётган жойлардан бирига айланади ва яшаш учун юқори стандартларни яратиб, инсонларга ўзларини соғлом ҳис этишга ёрдам беради. Ахир бу ер мамлакатдаги энг кўкаламзорлаштирилган турар-жой мажмуаси бўлади.
Атроф-муҳит ҳақида қайғуриш ва турар-жой мажмуаси аҳолисининг саломатлигини ўйлашдан ташқари, биз Olmazor Business City'даги турар-жой бинолари қурилишида янги стандартларни жорий этишни истаймиз. Мажмуа ҳудудида иккита 18 қаватли уйлар барпо этилади. Бу энг баланд турар-жой бинолари Ўзбекистондаги сўнгги 20 йил ичида бунёд этилаётган баланд иншоотлар ҳисобланади. Барча хавфсизлик ва сейсмик чидамлик бўйича талаблар инобатга олинади. Ҳар бир бино зилзила вақтида 9 баллгача бўлган силкинишга дош бера олади!
Нима сабабдан одамлар Olmazor Business City хонадонларини танламоқда:
• Хонадонларни 3 йил муддатга бўлиб тўлаш асосида харид қилиш. Бу бирданига барча маблағни тўлаш имконига эга бўлмаган ёки ҳаражатларини режалаштирадиган кишилар учун ажойиб таклиф.
• Хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда фойдаланишга топширилади. Таъмирлаш ишларини кутишни истамайдиган ва дарҳол кўчиб ўтишни хоҳлайдиганлар учун муҳим жиҳат. Шунингдек, қўшни уйини таъмирлаётганда перфораторнинг шовқинидан безор бўлганлар учун ҳам айни муддао. Бизда кўчиб кириш учун барчаси тайёр!
• Юқори даражадаги хавфсизлик ва шинамлик! Тўкин ҳаёт учун ичкарида барчаси муҳайё: болалар боғчаси, мактаб, дорихона, дўконлар, спорт ва кўнгилочар марказлари.
Улкан ер ости автотураргоҳи ҳовлида машиналардан ҳалос бўлиш имконини беради. Мажмуанинг барча ҳудуди кечаю кундуз қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланади. Майдонларнинг тозалиги ва коммуникация ишларини биринчи тоифадаги бошқарув компанияси назорат қилиб боради.
Сояли парклар, тоза ҳаво, ақлли инфратузилма - бизга насиб қилган бойликни биз ривожлантирамиз ва яхшилаб борамиз. Сиз ва сизнинг фарзандларингиз шинам ва соғлиқ учун фойдали бўлган масканда истиқомат қилишингизни истаймиз. Olmazor Business City — келажакда соғлиқни муҳим деб ҳисоблаганлар учун табиий танловдир. Ва тоза ҳудудда шинам хонадон соҳиби бўлишни истаганлар учун ажойиб имконият - 3 йил муддатга бўлиб тўлаш асосида уй сотиб олинг.
Лойиҳа ва хонадонлар савдоси ҳақида батафсил маълумот:
Телефон: +998 71 210 44 44
Сайт: bizninguylar.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
2109views0replies
0

Изоҳлар