Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганда бир суткада иккита фожиали ЙТҲ содир бўлди: 4 киши ҳалок бўлган

Наманган вилоятида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1516views0replies
0

Кадр

16 июль куни Наманган вилоятининг Чуст туманида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Биринчи ҳодиса соат 10:00да содир бўлган. 42 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А. бошқарувидаги “Captiva” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, ҳамда яна бир йўловчи 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган.
Иккинчи ЙТҲ соат 20:20да Фарғона ҳалқа йўлида рўй берган. 28 ёшли И.П. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 68 ёшли Н.А. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Натижада “Tico” автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 67 ёшли М.М. касалхонада вафот этган. Шунингдек, яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1516views0replies
0

Изоҳлар