Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро аҳамиятга молик йўл очилди

Ҳукумат раҳбарлари Асқар Мамин ҳамда Абдулла Арипов “Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” халқаро автомобиль йўлини очиб беришди.

1543views0replies
0

ЎзА

Бугун, 17 июль куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация “Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” халқаро автомагистралининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегация, қурувчи-мутахассислар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда мазкур халқаро аҳамиятга молик йўлнинг қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши мамлакатларимизнинг қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
“Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси” автомагистрали мамлакатларимизнинг иқтисодиёти юксалиши ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ортишига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг Қозоғистон орқали Шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишлар – Болтиқбўйи ва Европа мамлакатларига чиқишида, шунингдек, денгиз бўйи мамлакатлари билан боғланишида муҳим аҳамият касб этади.
1543views0replies
0

Изоҳлар