Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Аномал иссиқлик: 14 ёшли қиз қуёш уриши оқибатида ҳушидан кетди

Тошкентда қуёшнинг кучли таъсири натижасида 14 ёшли қиз шифохонага ётқизилди.

1589views0replies
0

UzNews.uz

15 июль куни соат 05:44да Юнусобод туманида 14 ёшли М.Б. шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Қизни кундузи қуёш урган, аммо ўша вақтда у ноҳушликни ҳис қилмаган. Эрталаб эса қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетган ва яқинлари уни шифохонага олиб боришган.
Аномал иссиқлик сабаб ИИББ фуқароларни эҳтиёткорликка ва қуёшнинг тўғридан-тўғри тушишидан сақланишга чақиради.
1589views0replies
0

Изоҳлар