Ҳодисалар

Тошкентда маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёниб кетди

Сергели туманида “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёнғин содир бўлди.

Тошкентда маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёниб кетди
Фото:dyxx.uz

15 июль куни соат 21:52да Сергели туманида жойлашган “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлими хабар бермоқда.

 

Ёнғин жойига 4та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:20да бартараф этилган.

 

Содир бўлган ёнғинда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғиндан бинонинг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв.м. майдонида ёнган, 250 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ