15 июль куни 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 60та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30та филиалларига кириш учун 1 млн 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Хусусан, кундузги таълимга - 718 097 нафар, кечки таълимга - 13 821 нафар ва сиртқи таълимга - 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган.
Қуйидаги ОТМларда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган:
- Самарқанд давлат университети - 74 377 нафар;
- Андижон давлат университети - 45 977 нафар;
- Қарши давлат университети - 44 676 нафар;
- Фарғона давлат университети – 42 118 нафар;
- Урганч давлат университети – 39 405 нафар.
Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари:
- ЎзМУ Жиззах филиали – 29.47;
- Андижон тиббиёт институти – 21.49;
- Самарқанд давлат университети – 17.97;
- Термиз давлат университети Денов филиали – 17.33;
- Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали – 17.11.