Излаш
RUUZ

Жамият

Янги рекорд: 80 ёшли пенсионер иккита ОТМ абитуриенти бўлди

Ёши энг улуғ абитуриент Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига ҳужжат топширган.

1789views0replies
0

Давлат хизматлари маркази

80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди, дейилади Давлат хизматлари агентлигининг Telegram-каналидаги хабарда.
Ёши энг улуғ абитуриент Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган.
Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами 102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтиб, улардан 49 307 нафари 2019 йил битирувчилари ва 53371 нафари олдинги йиллар битирувчилари эканлиги қайд этилмоқда.
1789views0replies
0

Изоҳлар