Ҳодисалар

Тошкентда хусусий уйдаги ёнғин учта уйга зарар етказди

Пойтахтнинг Олмазор туманидаги ёнғин оқибатида яшаш жойининг 200 кв.м. майдони зарарланган. Ёнғин жойига 6та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Тошкентда хусусий уйдаги ёнғин учта уйга зарар етказди
Фото:dyxx.uz

13 июль куни соат 16:33да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Олмазор тумани М.Ғолиб ва Нозимахоним кўчаларидаги 6, 4 ва 2-уйларда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлими хабар бермоқда.

 

Ёнғин жойига 6та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:41да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:03да қуршаб олиниб, соат 17:21да бартараф этилган.

 

Ёнғинда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмагани хабар берилмоқда.

 

Ёнғин ҳақида кеч хабар берилганлиги сабабли, жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб борганида, ёнғиннинг майдони кенгайиб кетгани маълум бўлган. Ёнғин оқибатида 6-уйнинг ички ва том қисми 150 кв.м. майдонида ёниб, ёнғиннинг тарқалиши натижасида 4-уйнинг том қисми 25 кв.м. ва Нозимахоним 1-тор кўчаси 2-уйнинг том қисми 25 кв.м. майдонда ёнган. Ёнғиндан 4-сонли уйнинг 100 кв.м. ва 2-сонли уйнинг 100 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.

 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - М.Ғолиб 3-тор кўчаси 6-уйда электр симларининг қисқа туташуви.

 

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ