Ҳодисалар

Тошкентда «Matiz» «MAN» юк машинаси билан тўқнашиб кетди - икки киши вафот этган

Бугун Юнусобод туманида йирик ЙТҲ содир бўлди, натижада «Matiz» ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлган.

Тошкентда «Matiz» «MAN» юк машинаси билан тўқнашиб кетди - икки киши вафот этган
Фото:UzNews.uz

13 июль куни тахминан соат 03:30да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 35 ёшли Т.Н. «Matiz» русумли автомашинасини Янги Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг четида тўхтаб турган «MAN» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг ахборот хизмати хабар берди.

 

Натижада «Matiz» ҳайдовчиси Т.Н. ва унинг 32 ёшли йўловчиси Ж.З. воқеа жойида вафот этганлар.

 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ