Излаш
RUUZ

Жамият

Oxbridge International School болалар учун қабул эълон қилди

Мактабни тугатганингиздан кейин халқаро бакалавр дипломини олинг ва Oxbridge International School билан биргаликда дунёнинг исталган ОТМга ҳужжат топширинг.

1851views0replies
0

Oxbridge International School хусусий мактаби мактабни тугатганлик тўғрисида иккита диплом олиш учун ажойиб имкониятни тақдим этмоқда: давлат намунасидаги шаҳодотнома ҳамда 12 йиллик таълимни тугатганлик тўғрисида халқаро бакалавриат дипломи.
Келаётган 2019/2020 ўқув йилида мактаб 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар учун Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва Жанубий Африкалик ўқитувчилар билан биргаликда инглиз тилидаги таълимни таклиф қилмоқда.
Халқаро бакалавриат (IB) – бу 3 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар учун дастур бўлиб, унда ўқувчининг салоҳиятларини юзага чиқариш учун ҳар бир болага алоҳида ёндашилади.
Болаларни халқаро бакалавриат дастури бўйича ўқитадиган дунёдаги барча мактаблар бир хил аниқ ўқув режасига эга. IB-дипломга эга абитуриентлар ушбу дипломни тан оладиган дунёдаги барча ОТМларга ўқишга киришлари мумкин.
Ҳозирда 2000га яқин университетлар IB дипломини тан олишади, уларнинг орасида Гарвард, Стэнфорд, Оксфорд, Кембридж, Принстон, Массачусетс технология институти, Йель ва Сингапур миллий университети бор. Россияда IB дипломига эга абитуриентларни МДУ, Плеханов номидаги университет ва МДХМИга қабул қилишади.
Бу йил Oxbridge International School бошланғич мактаб ва мактабгача таълим дастурларини таклиф қилмоқда. Бу дастур болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу дастурни тугатган ўқувчиларда IB дипломини олишга ва дунёнинг етакчи ОТМларига ўқишга киришда имкониятлари кўпроқ бўлади.
Oxbridge International School ўқитувчилари халқаро мактабларда ишлаш бўйича катта тажрибага эга юқори малакали мутахассислар ҳисобланади. Ўз билим ва кўникмаларига таянган ҳолда улар болага қулай равишда инглиз тилида гапиришни ўргатишади.
Болалар боғчасидан бошлаб ҳамда бошланғич мактаб даврида бола OIS’да инглиз тилини, математика, табиий фанлар, компьютер кўникмалари, санъатнинг ҳар хил турлари – чизиш, мусиқа, драма ҳамда жисмоний тарбияни ўрганади.
Батафсил маълумот учун:
(+998) 71−263−00−15,
(+998) 90−900−50−55,
(+998) 71−263−00−14.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1851views0replies
0

Изоҳлар