Излаш
RUUZ

Жамият

Президент фармони: ойлик ва пенсиялар 1 августдан оширилади

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 10 фоизга оширилади.

15613views2replies
0

UzNews.uz

12 июль куни Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар берилди.
1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
- энг кам иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);
- энг кам ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);
- энг кам зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.
15613views2replies
0

Изоҳлар