Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда қурилиш жойидаги ёнғинда автокран ҳайдовчиси вафот этди

Пойтахтнинг Сергели туманида қурилиш жойидаги ёнғин вақтида автокран ҳайдовчиси ток уриши натижасида вафот этди.

1702views0replies
0

t.me/ToshkentYOXB

12 июль куни, соат 11:49да Сергели туманидаги қурилиш жойида автокран ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХБ хабар бермоқда.
Ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига соат 12:00да етиб боришган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 12:34да ёнғин ўчирилган.
Аммо, автокран ҳайдовчисини қутқариб қолиш имкони бўлмаган: у ток уриши натижасида вафот этган.
Ҳозирда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
1702views0replies
0

Изоҳлар