Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

20 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб кетаётган автобус ағдарилиб тушди

Халқаро йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган автобус «Spark» русумли автомашина сиқиб кетганлиги сабабли ағдарилиб кетган.

1688views0replies
0

t.me/sirdaryo

11 июль куни тахминан соат 11:00да Сирдарё вилоятида “Душанбе-Тошкент” йўлининг 125 километрида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг хабарида айтилмоқда.
51 ёшли ҳайдовчи А.А. «Isuzu» русумли автобусни ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган.
ЙТҲ натижасида автобуснинг икки нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, 18 нафарига эса тиббий ёрдам кўрсатилган.
Автобус ҳайдовчиси А.А.нинг сўзларига кўра, ЙТҲ автобусни қизил рангли «Spark» сиқиб кетганлиги туфайли содир бўлган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1688views0replies
0

Изоҳлар