Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ўлган боланинг отаси икки нафар шифокорни пичоқ билан жароҳатлади

Сирдарё вилоятида касалхонада вафот этган боланинг отаси икки нафар шифокорга пичоқ билан жароҳат етказди.

1953views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

UzNews.uz'га соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида хабар беришларича, РШТЁИМ Сирдарё вилоят филиалининг болалар бўлимига 8 июль куни М.С. “Ўткир респиратор касаллик. Гипертермик синдром” ташхиси билан ётқизилган. 10 июль куни эса боланинг аҳволи ёмонлашган ва врач-педиатр Н.Эсанова томонидан у зудлик билан болалар реанимацияси бўлимига олиб чиқилиб, реанимацион муолажалар кўрсатилган. Аммо, кўрсатилган ёрдамга қарамай, беморда ўша куни соат 12:10да биологик ўлим кузатилган.
Шундан сўнг, боланинг отаси пичоқ билан филиалнинг болалар реанимацияси шифокори А.Р. ва вилоят болалар қўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар реанимацияси шифокори А.Б.га қасддан жароҳат етказган. Воқеа тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, Ресупублика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги филиалларида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган олти ойи давомида 50 дан ортиқ тиббиёт ходимларига бемор ва унинг қариндошлари томонидан ноқонуний тажовуз қилиниши билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этилган.
1953views0replies
0

Изоҳлар