Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент метросида 59 ёшли йўловчи йиқилиб тушди

«Пахтакор» бекатида аёл боши айлангани сабабли темир-йўл йўлагига йиқилиб тушган.

1451views0replies
0

Sputnik/Иллюстрация

11 июль куни тахминан соат 16:00да «Пахтакор» метро бекатида 59 ёшли аёл темир-йўл йўлагига йиқилиб тушган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бекат ходимлари томонидан аёлга платформага чиқиб олишда тезкор ёрдам кўрсатилган. Йиқилиш натижасида аёл жароҳат олмаган. У йиқилишдан олдин боши айланганини айтиб ўтган.
Қайд этиб ўтамиз, мазкур ҳодиса метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.
1451views0replies
0

Изоҳлар