Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб ходимларини бетон қуйишга мажбур қилган ХТБ мудири ишдан бўшатилди

Наманганда мактабнинг 80 нафар техник ходимларини бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий равишда жалб қилишди.

1618views0replies
0

kun.uz

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Наманган вилояти, Косонсой туман марказида ташкил этилаётган “Яшил хиёбон” ҳудудида халқ таълими тизимида фаолият юритувчи техник ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини ўрганиб чиқди, деб хабар бермоқда ХТВ матбуот хизмати.
Ўрганиш натижасига кўра, 28 июнь куни “Обод марказ” Давлат дастури асосида ҳар бир таълим муассасасига 10 метрдан жой ажратилиб, директорларга бетон қуйиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш юзасидан топшириқ берилган.
Топшириққа асосан, 29 июнь куни туман халқ таълими тизимининг 80 нафар техник ишчи ходимлари янги барпо этилаётган “Яшил хиёбон” ҳудудида “шанбалик” ниқоби остида эни 1,5-2 метр, узунлиги 410 метр жойга бетон қуйиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича Косонсой тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ф.Н. вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига М.Аллохонова тайинланган.
80 нафар ишчи ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бош прокурори номига жорий йилнинг 4 июль куни хат юборилган.
Бундан ташқари, халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширди.
"Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин", - дейилади хабарда.
1618views0replies
0

Изоҳлар