Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “Матиз” ҳайдовчиси 5 ёшли болани уриб кетди

Ҳайдовчи йўлдан катталар кузатувисиз ўтаётган болани уриб юбориб, касалхонага олиб борган.

1954views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Яқинда ижтимоий тармоқларда болани машина уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Telegram-каналга боланинг расмини юборган фойдаланувчи ЙТҲ Сергели туманида содир бўлгани ва ҳодиса рўй берганида бола ота-онасиз бўлганини айтиб ўтган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотига кўра, ҳодиса 9 июль куни тахминан соат 19:20да Сергели туманининг Мирзо Турсунзода кўчасидаги 1-сонли уйнинг қаршисида содир бўлган. 26 ёшли ҳайдовчи Б.Х. “Матиз” русумли автомобилида йўлдан ўтаётган беш ёшли Р.С.ни уриб юборган. Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи болани шифохонага олиб борган.
Бола жиддий жароҳат олмаган ҳамда ҳозирда боланинг яқинлари топилгани ва бола улар билан бирга эканлиги маълум қилинган.
1954views0replies
0

Изоҳлар