Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Чилонзор туманида эркак танишини пичоқлаб ўлдирди

Бош прокуратура пойтахтнинг Чилонзор туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган қотиллик ҳақида хабар берди.

1507views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, 7 июль куни фуқаролар Ю.М (1976 й.т.) ва А.Г.лар (1991 й.т.) Чилонзор туманидаги уйларнинг бирида меҳмонда бўлиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишган.
8 июль куни тахминан соат 06:00да жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушлангани маълум қилинган.
1507views0replies
0

Изоҳлар